Президент пандемия ва жаҳондаги вазиятга рўкач қилиб, унга ҚҚСни кейинга қолдиришни таклиф қилишганини таъкидлади. «Биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент фармони билан доривор ўсимликларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи оилавий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун солиқ ва кредит имтиёзлари берилди. Беш йилда 36 минг гектарда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари яратилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар эса 2025 йилгача божхона божидан озод қилинди, ҚҚСни кечиктириб тўлашга рухсат этилиб, ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қопланиши белгиланди.
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси муддати 2022 йил охиригача узайтирилди. Шунингдек, Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар 2031 йилгача айрим солиқларни 1 фоизда тўлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг